Сўнгги 3 йилда боғдорчилик соҳасига 750 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб этилди

ЖАМИЯТ 20.07.2019, 20:49
Сўнгги 3 йилда боғдорчилик соҳасига 750 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб этилди

Жорий йилнинг 18 июль куни Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар юзасидан пресс-брифинг ташкил этилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Унда Вазирликнинг Боғдорчилик ва узумчилик бошқармаси бошлиғи Ф. Қирғизбоев, Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Саидкарим Маҳмудов, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги раҳбари Насриддин Нажимов, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги мутахассислари боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларидаги бугунги ҳолат, соҳани ривожлантиришга доир масалалар бўйича журналистларнинг саволларига жавоб қайтаришди.

photo_2019-07-18_19-30-03.jpg

Брифингда қайд этилгандек, республикамизда 2018 йилда 2,6 млн тонна мева маҳсулотлариетиштирилган бўлиб, жорий йилда бу кўрсаткич 2,9 млн тоннани ташкил этиши режалаштирилган.

Ўзбекистонда жами 269,5 минг гектар боғлар бўлиб, шундан 188 минг гектар боғлар фермер хўжаликлари ихтиёрида. 2018 йилда 9 минг гектар интенсив боғлар барпо этилган.

Боғдорчилик соҳасини техникалар билан тўлиқ таъминлаш мақсадида 2025 йилгача агротехникалар сонини 12 минг 533 донага кўпайтириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва бу жараён босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

photo_2019-07-18_19-24-03.jpg

Жорий йилнинг биринчи ярим йилигида жами 780 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари (700 млн. доллардан ортиқ) хўл мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди. Ташқи бозорга чиқарилган қуритилган мевалар эса 10 268 тоннани ташкил этиб, қиймати 7 9024,8 минг долларни ташкил этди.

Бугунги кунда дунё бозорида айнан қандай мева маҳсулотларига талаб кучайиб бораётгани барчага қизиқ. Ушбу талабни ўрганиш ва қоплаш борасида Ўзбекистон аграр соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, бундан буён уруғмевали боғлар эмас, балкиданакмевали боғларни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Республикадаги барча тоифадаги хўжаликларда жами 269,5 минг гектар боғларнинг 118 минг гектар ёки 44 фоизини олма боғларни ташкил этади. Бугунги кунда дунё бозорида асосий талаб гилос, шафтоли, ўрик, олхўри, хурмо ва лимон каби боғдорчилик маҳсулотларига бўлмоқда. 2019 йил 1 июль холатигагилос 17 минг тонна, шафтоли 8,3 минг тонна, ўрик 50 минг тонна, олхўри 15 минг тонна экспортқилинди. Шу билан бирга, лимонга (2,6 минг тонна) ҳам йил сайин талаб ошиб бормоқда.

photo_2019-07-18_19-24-35.jpg

Охирги 3 йилда республикамизга боғдорчилик соҳасига 750 миллион АҚШ доллари миқдоридаинвестициялар жалб этилди.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жорий йилнинг шу давригача 56 та мева-сабзавот кластерлари ташкил этилиб, уларга 23,7 минг гектар ер майдонлари ажратиб берилди.

2016-2019 йилларда жами 293 минг гектар паст ҳосилли пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, уларнинг ўрнига қўшимча экспортбоп экинлар, жумладан 93,7 минг гектар сабзавот, 37,5 минг гектар дуккакли, 15,1 минг гектар полиз, 55,6 минг гектар озуқа, 3 минг гектар шоли ва 19,1 минг гектар мойли экинлар экилади ҳамда 27,5 минг гектар интенсив боғлар ва 11 минг гектар токзорлар барпо этилган, 568 гектар майдонда иссиқхоналар ташкил этилган.

Республикада анор ва лимон маҳсулотлари кўпайтириш экспорт ҳажмларини ошириш, қолаверса анор ва лимон бредларини яратиш учун «Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар» уюшмаси ва«Анор етиштирувчилар» уюшмаси ташкил этилди.

Жаҳон бозорида бугунги кунда анорга ва лимон талаб ошиб бормоқда, шунинг учун жорий йилнинг ўзида 2 минг гектарга ортиқ майдонга анорзорлар ташкил этилди. Бундан ташқари, иссиқхоналардамандарин ва апельсин ўсимликларини кўпайтиришга алоҳида этибор қаратилган.

Ушбу соҳада боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш агентлиги тизимидаги Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институти селекционер олимлари ва илмий ходимлари томонидан 2000-2019 йиллар давомида 25 дан ортиқ ўсимликларнинг зараркунандаларига ва касалликларга чидамли ҳамда экспортбоп навларяратилган. Шунингдек, илмий тадқиқот институти томонидан республика учун анъанавий ва ноанъанавий бўлган 10 турдаги янги мевали дарахт навлари устида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1