1

Марказий ҳарбий округига қарашли махсус операция кучлари ҳарбий қисмида 200 ўринли боғча қурилмоқда (Видео)

ЖАМИЯТ 23.07.2019, 09:29
Марказий ҳарбий округига қарашли махсус операция кучлари ҳарбий қисмида 200 ўринли боғча қурилмоқда (Видео)

Марказий ҳарбий округига қарашли Жиззах вилояти Бахмал туманидаги ҳарбий қисмларнинг бирида 200 ўринли Мактабгача таълим муассасаси ва хизмат уйлари қурилиши бошлаб юборилган. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳарбий қисмнинг ички ҳудудида яъни “Ватанпарвар” маҳалласида қурилаётгани МТМ ва хизмат уйлари ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун янада енгиллик яратади. Болалар ҳарбий қисмдан 5 км узоқликда жойлашган Уйлуқма қишлоғидаги 19-умумтаълим таълим мактабида таҳсил олишади.

– Мен каби иш билан таъминланган кўплаб аёллар ҳам шу вақтга қадар боғча ёшидаги болаларимизни қўшниларга қолдириб кетаётганди, - дейди ҳарбий хизматчининг турмуш ўртоғи Шаҳноза Норматова. - Ўзимиз ишда, кўнглимиз хавотирда бўларди. Биз турган уйни қарама-қарши томонидан боғча қурилиши барчани бирдек қувонтирди. Ҳарбий округ қўмондонлигига миннатдорчилигимни билдираман.

2 қават иборат 200 ўринли МТМ “Mini Viracles” MCHJтомонидан қуриб битказилиши лойиҳалаштирилган. Қурилиш ишлари июнь ойининг охирида бошланган бўлиб, 20 нафар ишчилар ва махсус техникалар жалб қилинган. Таълим маскани атрофида болалар ва спорт майдончаси, сайлгоҳ ва сузиш ҳавзаси қурилиши кўзда тутилган.

2,3 хонали 3 қаватдан иборат 64 хонадонга мўлжалланган хизмат уйлари эса декабрь ойига қадар топширилиши режалаштирилган.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1