1

Яккабоғда ҳоким ўринбосари нега ёқиб юборилди?

ЖАМИЯТ 23.07.2019, 14:38
Яккабоғда ҳоким ўринбосари нега ёқиб юборилди?

Кўнгилни хира қиладиган воқеа тафсилотларини Бош прокуратура “Даракчи” таҳририятига маълум қилди...

Ижтимоий тармоқларда “Диққат! Видеода кўнгилни хира қиладиган тасвирлар бор!” деган огоҳлантириш ёзилган видео тарқалди. Видеода бульдозер кабинаси ичидан тушаётган одамнинг танаси ёнаётгани ва уни одамлар ўраб тургани тасвирланган. Видеода қолдирилган изоҳга кўра, Қашқадарёнинг Яккабоғ туманида биноси “снос”га тушган тадбиркор ҳоким ўринбосари устига бензин сепиб ёқиб юборган. Бош прокуратура мазкур видеодаги тасвирларга ойдинлик киритди.

– 2019 йил 20 июль куни соат 17:30 ларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари М.Т. (1976 й.т.) “Ҳисор Сарлочин” МЧЖга тегишли савдо дўконларини бузиш ишларини ташкиллаштирган. Ўша вақтда мазкур жамиятда ишловчи фуқаро Б.И. (1963 й.т.) ўзига тегишли савдо дўконини бузилишига фаол қаршилик кўрсатган. Яъни Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари М.Т.нинг юз қисмига елим идишда бўлган бензин ёқилғисини сепиб, уни ёқиб юборган. Оқибатда, М.Т. танасининг 35-40 фоизи куйиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан Б.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда тегишли процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1