АсосийJamiyat

Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида битирув тантаналари бўлиб ўтди

'Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида битирув тантаналари бўлиб ўтди'ning rasmi

Кеча, 27 июль куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида ҳарбий хавфсизлик ва давлат мудофааси факультети тингловчилари ҳамда малака ошириш факультетининг академик курсларини тамомлаган офицерларнинг тантанали битирув маросими бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби В. Маҳмудов, мудофаа вазири генерал-майор Б. Қурбанов, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Ш. Иргашев, давлат ва жаомат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий хизматчилар, битирувчиларнинг ота-оналари, оила аъзолари иштирок этди.

Битирувчи офицерларга диплом, кўкрак нишонлари ҳамда сертификатлар топширилди. Маросимда сўзга чиққанлар мазкур таълим муассасасининг қўшинларимиз учун юқори бўғин қўмондонлик офицерларини тайёрлаш, мудофаа қурилиши соҳасида ҳамда илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни амалга оширишдаги ғоят муҳим ўрин эгаллаб келаётганини эътироф этдилар.

Энг янги усул ва технологиялар жорий этилган, ўқув аудиториялари замонавий тренажёрлар, ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари ҳамда компьютер техникаси билан жиҳозланган шароитда, шунингдек бугунги шиддатли замон ҳарбий ҳаракатлари хусусиятларини, ҳарбий санъат ривожи тенденцияларини ўзида акс эттирган дала-ўқув машқларида таълим олган офицерлар Қуролли Кучларимиз мудофаа қудрати ҳамда жанговар шайлигини янада ошириш учун муносиб ҳисса қўшишларига катта ишонч билдирилди.

Тантанали маросим самимий тилаклардан кейин Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамблининг концерт дастури билан якунланди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Бошқа янгиликлар