АсосийJamiyat

Тожикистон Мудофаа вазирининг оила аъзолари Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилади

'Тожикистон Мудофаа вазирининг оила аъзолари Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилади 'ning rasmi

Эртага, 30 июль куни Тожикистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-полковник Шерали Мирзонинг оила аъзолари ва яқинлари Самарқанд ва Бухоро вилоятлари бўйлаб саёҳат қилиш учун ташриф буюради. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.

10 нафар меҳмонлар Самарқанд вилояти Ургут туманидаги Жарқўрғон чегара постида соат 10.00 да Марказий ҳарбий округи масъул офицерлари томонидан кутиб олинади. Бир кун давомида Самарқанд шаҳридаги диққатга сазовор ва тарихий обидалар бўйлаб саёҳат қилишади.

31 июль куни эса Бухоро шаҳрига йўл олади.

    Бошқа янгиликлар