Далласлик Тевон Варлак Манхэттенда, Уолл-Стритдан икки квартал берида жойлашган бронза буқа ҳайкалига жиддий шикаст етказди. Бу ҳақда «CBS New York» телеканали хабар берди.
Manny Alicandro✔@Manny_Alicandro
Maniac smashing the Charging Bull in Lower Manhattan NYC...
Варлак торли мусиқа сози — банжо билан бронза буқанинг ўнг шохига бир неча марта уриши оқибатида ўша жойда тирқиш ҳосил бўлган. Полициячилар тартиббузарни дарҳол ушлашди, техаслик вандализм бўйича жавобгарликка тортилиши кутилмоқда.
«Ҳужум қилаётган буқа» — Нью-Йоркдаги энг машҳур объектлардан бири. Уни 1989 йили ҳайкалтарош Артуро ди Модика ўрнатган. Буқа шижоаткор молиявий умид ва гуллаб-яшнаш рамзи саналади.