АсосийSiyosat

Эртага Олий Мажлис Сенатининг 22-ялпи мажлиси очилади

'Эртага Олий Мажлис Сенатининг 22-ялпи мажлиси очилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлиси эртага, 14 сентябрь куни соат 15.00 да Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мажлислар залида очилади.

Сенат аъзолари соат 13.00 дан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати биносининг фойесида рўйхатга олинади.

Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси 23-24 август кунлари бўлиб ўтди. Унда жамият ҳаётининг барча соҳалари ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишга, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 26 та масала, шу жумладан 16 та қонун кўриб чиқилди.

Сенаторлар томонидан “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги, “Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари кўриб чиқилиб, маъқулланди.

“Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эса рад этилди.

Бошқа янгиликлар