АсосийJinoyat

236 туп гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди

'236 туп гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди'ning rasmi

Гиёҳвандлик ҳозирги кунда инсон ҳаётига хавф солиши билан бир қаторда энг жиддий ва глобал муаммога айланиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Унинг оқибатида қанчадан-қанча инсонлар саломатлигини йўқотиб, кўплаб оилаларнинг тинчи бузилмоқда.

Шу боис гиёҳвандликка қарши курашиш ва бу иллатнинг зарарли оқибатларини бартараф этиш мақсадида барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари сингари божхона тизимида ҳам тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир фикримизга амалий мисол бўлади.

Куни кеча “Гиёҳванд моддаларни қидириш” йўналишда махсус ўргатилган “Кетти” лақабли хизмат ити ёрдамида Тошкент вилояти, Чиноз тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Тадбир давомида фуқаро С.А. га қарашли Тошкент вилояти Чиноз туманида жойлашган дала майдонлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, катта ариқ бўйида 200туп ва мевали дарахтлар атрофида
36 туп “Наша” гиёҳвандлик ўсимликлари ўсиб турганлиги аниқланди ва воқеа жойида ёқиш йўли билан йўқ қилинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда Тошкент вилояти божхона бошқармаси фуқаролардан шунга ўхшаш ҳолатлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ёки Тошкент вилояти божхона бошқармасининг (371) 235-07-61 рақамли ишонч телефонларига мурожаат этишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

Маълумот берган шахсларнинг маълумотлари сир сақланиши кафолатланади.

    Бошқа янгиликлар