АсосийSiyosat

Пенсия ва нафақа тайинлаш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар сони камайтирилди

'Пенсия ва нафақа тайинлаш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар сони камайтирилди'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги “Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 3 октябрда рўйхатга олинган “Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари” тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди, дея хабар бермоқда Пенсия жамғармасининг матбуот хизмати.

Киритилган ўзгаришларга мувофиқ, фуқароларга ногиронлик нафақаси тайинланишида улардан нафақа тайинлаш учун меҳнат дафтарчасининг нусхасини тақдим қилиниши бекор қилинди.

Шунингдек, буйруқ билан вақтинча меҳнат гувоҳномаси асосида фаолиятини амалга оширган фуқаролар учун пенсия ёки нафақа тайинланишида уларнинг ушбу фаолият турларини иш стажи ҳисобида инобатга олишнинг асословчи хужжат сифатида вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси нусхаси тақдим қилиши белгиланди.

    Бошқа янгиликлар