Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон Олий Мажлиси Вакиллар палатаси раиси Шукуржон Зуҳуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари олий даражадаги ўзаро ишончга асосланган мунтазам мулоқот икки томонлама ҳамкорликни мисли кўрилмаган юксак даражага кўтаришга хизмат қилганини катта мамнуният билан қайд этди.
Тожикистон парламенти қуйи палатаси раиси мамлакатимиз парламентига сайловлар муваффақиятли ўтишини тилади.