1

Эроннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

СИЁСАТ 21.10.2019, 13:56
Эроннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

2019 йилнинг 21 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Эрон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Ҳамид Наэрободийни қабул қилди.

Ишонч ёрлиқларини нусхасини топшириш маросимидан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида ҳозирги вақтда Ўзбекистон ва Эрон ўртасида томонларни қизиқтирган барча соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга йўналтирилган конструктив ва динамик муносабатлар қарор топгани таъкидланди.

Савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация ва туризм тармоқларидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, Тошкент ва Теҳрон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновни очиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида Вазир Элчига унинг юқори ва масъулиятли лавозимдаги фаолиятига омад тилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1