my5
all

Танзила Норбоева Япониянинг янги Императори Нарухитонинг тахтга ўтиришига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этмоқда

СИЁСАТ 22.10.2019, 16:08
785
Танзила Норбоева Япониянинг янги Императори Нарухитонинг тахтга ўтиришига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этмоқда

Япония ҳукумати таклифига биноан Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбаева бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Япониянинг янги Императори Нарухитонинг тахтга ўтириши муносабати билан тантанали тадбирда иштирок этмоқда.

Бугун Император Нарухито расман тахтга ўтирди. Тахтга ўтириш маросими Токиода ўтказилди.

Тантанали тадбир Императорнинг  муҳташам саройида бўлиб ўтди. Унда қарийб 2 минг нафар меҳмон, шу жумладан 180 та мамлакатнинг давлат раҳбарлари ва вакилларидан иборат 400 киши, шунингдек Япония Бош вазири, мамлакат парламенти иккала палатаси раҳбарлари иштирок этди.

Янги император тахтга ўтириши билан Японияда янги “Рейва” – Гўзал Уйғунлик эраси бошланди. Японияда император мамлакат ва халқ жипслиги рамзи ҳисобланади, унинг мақоми эса халқ хоҳиш-иродаси билан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Японияга ташрифи давом этмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° облачно с прояснениями
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49