1

Бурундаги ўсимта саратонга айланиши мумкинми?

САЛОМАТЛИК 25.10.2019, 15:48
Бурундаги ўсимта саратонга айланиши мумкинми?

“Аденоид касаллиги ҳақида маълумот берсангиз. Катта ёшда ҳам бу касаллик учраши мумкинми? Унинг асоратлари онкологик касалликка олиб келмайдими? 

Муҳаррам, Навоий вилояти 

Қулоқ, томоқ, бурун соҳаси шифокори Ражаббиби Хўжаева жавоб берди:

— Аденоидлар  — бу бурун-ҳалқум йўли лимфоид тўқимаси муртакларининг яллиғланиш натижасида катталашиши. Кўпинча 12 ёшгача болаларда учрайди. Аммо баъзида катталарда ҳам кузатилади. Тез-тез шамоллаш, нафас олиш ва эшитиш қийинлашиши, хуррак отиш, бош оғриқлари ва бошқалар бу касалликнинг аломатлари ҳисобланади. 

Касаллик асосан томирларни торайтирувчи томчи дорилар, бурун бўшлиғини ювиш, бактерияларга ва аллергияга қарши терапия ҳамда иммунитетни кўтарувчи воситалар ёрдамида даволанади. 

Айрим ҳолларда, яъни дори-дармонлар ёрдам бермаганда бурундаги аденоидлар жарроҳлик амалиёти ёрдамида олиб ташланиши мумкин. Бу касаллик, агар аденоид деб тўғри ташхис қўйилган бўлса у саратонга айланмайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1