1

Марказий банк банклар фаолияти тўғрисидаги қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди

ИҚТИСОДИЁТ 28.10.2019, 17:26
Марказий банк банклар фаолияти тўғрисидаги қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди

https://regulation.gov.uz порталида Марказий банк Бошқарувининг “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида низомга қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага жойлаштирилди.

Мазкур норматив ҳужжат лойиҳаси тижорат банклари ва уларнинг хизматлари истеъмолчилари ўртасидаги муносабатларни янада тартибга солишга йўналтирилган. Жумладан, мазкур Низомга банклар томонидан ўз мижозларини уларнинг ҳисобварақлари билан боғлиқ муҳим маълумотлар тўғрисида хабардор қилиши, хорижий валютада олинган кредитлар бўйича юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликлар учун қарз олувчининг мажбуриятлари ва бошқа бир қатор қоидаларни киритиш таклиф этилмоқда.

Шу билан бирга, порталда жойлаштирилган ушбу норматив ҳужжат лойиҳаси юзасидан ўз таклиф ва эътирозларингизни қолидиришингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1