Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведевни қабул қилди.
Учрашувда таъкидланганидек, аввало олий даражада йўлга қўйилган фаол муносабатлар ва конструктив мулоқот икки томонлама ҳамкорликни мисли кўрилмаган даражага кўтариш ва уни янги амалий мазмун билан бойитишга хизмат қилиб келмоқда.