АсосийJinoyat

Ангренда 25 ёшли аёл 20 ёшли йигитни пичоқлаб қўйди (Видео)

'Ангренда 25 ёшли аёл 20 ёшли йигитни пичоқлаб қўйди (Видео)'ning rasmi

25 октябрь куни Ангрен шаҳар 5/5 даҳасида жойлашган сартарошхонада ишловчи Гули исмли 25 ёшли аёл ўзи билан бирга яшаб келган Зоҳид исмли танишини ўлдириб қўйди. Бу ҳақда MY5 телеканалининг «Марказий студия» ахборот дастурида хабар берилди.

Гули ва Зоҳид тунги соат 02:00 ларда ўзаро жанжаллашиб қолган. Бунинг оқибатида Гули 20 ёшли Зоҳиднинг чап кўкрак қафасига ошхона пичоғи билан бир маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 97-модда («Қасддан одам ўлдириш») 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Бошқа янгиликлар