АсосийSport

Нурмагомедов Фергюсон билан жанг қилади

'Нурмагомедов Фергюсон билан жанг қилади'ning rasmi

FC раҳбари Дана Уайт енгил вазн бўйича чемпион Ҳабиб Нурмагомедовнинг кейинги жанги Тони Фергюсон билан бўлишини тасдиқлади, дея хабар берилмоқда.

UFC раҳбари Нурмагомедов ва Фергюсон жанги бўлмаслиги учун ҳеч қандай муаммо йўқлигини маълум қилди.

“Жангнинг ташкилий қисми бошлаб юборилган. Нурмуҳамедов учун бу кейинги жанг бўлиши кундек равшан ва амалга ошади”, деди Уайт. У шунингдек, жангнинг тахминий санасини ҳам маълум қилди.

“Жанг 2020 йилнинг биринчи чорагида ўтказилади деб, ўйлайман”, деди Дана Уайт.

Ҳозирча жангнинг қаерда ва айнан қачон ўтказилиши ҳақида гапиришга эрта. Нурмуҳамедов Россияда жанг ўтказишни хоҳлашини маълум қилганди. Москва ва Санкт-Петербург муқобил вариант сифатида кўрилганди. Шунингдек, россиялик жангчи баҳордан аввал октагонга қайтишга тайёр бўлмаслигини ҳам тан олганди.

Маълумот учун: UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов сўнгги жангида Дастин Порьега қарши жанг қилиб, уни бўғиш усули билан мағлуб қилганди.

Бошқа янгиликлар