Бухоро вилояти Олот туманида 5 йилдан буён ичкуёв бўлиб яшаган 32 ёшли Н.У. ўз жонига қасд қилди. Бухоро вилоят прокуратураси воқеа тафсилотларини Darakchi.uz'га маълум қилди.
Н.У. Қоракўл туман, «Кулончи» МФЙда яшовчи қўшниси Р.Т.га тегишли молхонада ўзини-ўзи арқон ёрдамида осиши оқибатида вафот этганлиги ҳолати юзасидан 24 июнда Қоракўл туман прокуратурасига хабар келиб тушган. Хабарга асосан, 24 июнда ҳодиса жойи ва мурда холислар иштирокида кўздан кечирилиб, ҳодиса жойи схемаси тузилган ва суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Экспертнинг хулосасида Н.У.нинг ўлими бўйин аъзоларининг сиртмоқ билан қисилишидан юзага келган механик асфиксия, яъни осилиш натижасида ўткир қон томир ва нафас етишмовчилиги оқибатида юзаган келганлиги ва марҳумнинг қон таркибида 1,49 пр.л этил спирти топилганлиги кўрсатилган.
Н.У.нинг ўз жонига қасд қилганидан кейин фуқаро Ф.Т., қайнотаси Ҳ.Ҳ., акаси М.У., укаси О.У. ҳамда янгаси Д.Ж. кўрган ва марҳум Н.У.нинг акаси О.У. шу жойдаги охур устига чиқиб арқонни ечиб олиб, марҳумни Олот туман касалхонасига олиб кетган.
Ҳ.Ҳ. дастлаб берган тушунтиришида М.У. уйига укасини сўраб келганида укаси унга қўнғироқ қилиб, «келсанг кел, мени кўрсанглар кўрасизлар, мен ўзимни осиб ўлдираман» деб айтганлигини баён қилган. Ушбу ҳолатни Н.У.нинг қайнонаси Д.Ж.ҳам тасдиқлаб, М.У. укаси Н.У. унга қўнғироқ қилиб, «жасадимни олиб кетинглар» деб айтганлигини билдирган.
Ҳолат юзасидан тушунтириш берган марҳум Н.У.нинг турмуш ўртоғи Р.Ҳ., қайнотаси Ҳ.Ҳ., қайнонаси Д.Ж., божаси Ф.Б. Н.У. 2018 йилнинг 21 мартида ҳам ўз жонига суиқасд қилганлигини билдирган. У ўзини осмоқчи бўлган вақтида Чўпон А.Р. томонидан қутқариб қолинган.
Шунингдек, 2019 йилнинг 1 августида Қоракўл туман «Маҳалла» хайрия жамоат фонди томонидан «Кулончи» МФЙ ҳудудида ўтказилган йиғилишда МФЙ раиси Ш.Р. марҳум Н.У.нинг акалари билан доимий келишмовчилиги борлигини, қайнотаси ва хотини тўғрисида эса ижобий фирк билдирган.
Қўшниси Р.Т., Д.Ш., Ш.А. ва Ё.Я. Ҳ.Ҳ.нинг куёви Н.У.ни 2014 йилдан буён таниши, уларнинг ўртасида бирон маротаба уриш-жанжал бўлмаганлигини айтган.
Терговга қадар текшириш якунига кўра, 22 августда Жиноят кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад қилинган. Фуқаро М.У.нинг аризаси юзасидан 22 августдаги қарорнинг қонунийлиги туман прокурори томонидан тўпланган терговга қадар текшириш ҳужжатлари билан бирга ўрганилиб, 30 август куни бекор қилинган.
Марҳум Н.У. фойдаланиб келган мобиль телефон рақамининг кириш-чиқиш қўнғироқлари олиниб, тегишли тартибда кўздан кечирилганда, 24 июнда ҳамкасби Ё.Н. ва Х.Х., турмуш ўртоғи Р.Ҳ. ва акаси М.У.нинг аёли Ф.Х.га тегишли рақамлар билан гаплашганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, М.Э. тушунтириш хатида марҳум Н.У. 24 июнда унинг яшаш уйига келганлигини, «янга амаким қаердалар, дўкондан ароқ олиб келдим, чақиринг бирга ичамиз» деганлигини, амакиси ухлаганлиги сабабли қайтиб уйига кириб кетганлигини билдирган.
Марҳум Н.У.нинг акаси М.У. ва укаси О.У., Н.У. осилиб турган молхона айвонининг том қисми ярми очиқ ва ярми ёпиқлигини, Н.У. осилиб турган жойнинг том қисми очиқлигини билдирган.
Марҳум Н.У.нинг ўз жонига қасд қилгунга қадар бўлган ҳолатини аниқлаш мақсадида 21 августда тайинланган судга оид психиатрия экспертизасининг хулосасида Н.У.нинг ўлимига «фарзандсизлик муҳити, қисқа муддат ичида ота-онасининг ўлими, 2015 йилдан қайнотасининг уйида яшашга мажбур бўлганлиги, 24 июнда ота-онасининг 40 кунлик ўлими маросими ва спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги» ҳолатлари «Депрессив-аффект» ҳолатига тушишига ва ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлганлиги қайд этилган.
Ҳолат юзасидан 26 нафар шахсдан тушунтириш хати олинган бўлиб, уларнинг барчаси Н.У.га нисбатан бошқа шахслар томонидан раҳмсиз муомала қилинмаганлигини, унинг шаъни ва қадр-қиммати камситилмаганлигини, ўлимидан олдин бирон-бир шахслар билан жанжал қилмаганлигини ва қарз олди-бердиси йўқлигини билдирган.
Қарорда кўрсатилган бандлар ижроси таъминланиб, натижасига кўра, 30 августда Жиноят кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатиш рад қилинган.