1

Сут фойдалироқми ёки мева-сабзавотлар?

САЛОМАТЛИК 17.01.2015, 14:53
Сут фойдалироқми ёки мева-сабзавотлар?

Саломатлик мавзусидаги ўнлаб китоблар муаллифи, тиббиёт журналисти Майкл Кастелманнинг фикрича, сут таркибидаги кальций моддасининг суякларни мустаҳкамлашга алоқаси йўқ экан, деб ёзмоқда xabardor.uz

Майклнинг айтишича, у кўп йиллардан буён суяк тизими саломатлиги масалалари билан шуғулланади ва навбатдаги китобини ёзиш учун ушбу соҳадаги 1200 дан ортиқ тадқиқотларни ўрганган. Унинг таъкидлашича, кальций суяк тизими учун зарур бўлган ягона унсур эмас. Бундай унсурларнинг сони 17 та. Кальций суяк ва тишларимиз саломатлиги учун муҳим бўлган ўша 17 та унсурнинг бири холос. 

Унинг сўзларига кўра, организмимизга кальцийни ҳеч қайси модда мева ва сабзавотларчалик етказиб бера олмайди. Юқоридаги 17 та унсурнинг барчаси ўсимликлар: яшил барглилар, илдизмевалар, мева ва резаворлар, дуккакли ва бошоқли экинларда мужассам. 

Кастелманнинг таъкидлашича, айнан сут ва гўшт маҳсулотлари кальций етишмовчилигига сабаб бўлади: улар таркибидаги аминокислоталар организмдаги кислота миқдорини оширади. Кислотани меъёрига келтириш учун эса организмимиз танамиздаги кальцийдан фойдаланади, натижада кальций миқдори камайиб кетади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1