Facebook ижтимоий тармоғида Фарғона вилояти Учкўприк тумани 21-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларни мактаб дарвозасини ёпиб қўйиб киритмасдан турилганлиги тўғрисида олинган видеолавҳа жойлаштирилган.
Ушбу ҳолат Учкўприк тумани халқ таълими бўлими томонидан ўрганилди.
Унга кўра, видеолавҳани суратга олган махаллий фуқаро Чўлпонов Шухратжон 2019 йил 12 ноябрь куни соат 8:05 дан 8:08 гача 3 дақиқа давомида мактаб директори томонидан дарслардан кеч қолган ўқувчиларни киритмасдан дарвозани беркитиб олганлиги ҳақидаги воқеалар уйдирма эканлиги, мактаб таълим тизими моҳиятини тушунмасдан бундай ишга қўл урганидан афсусда эканлигини узр сўраш орқали ифода этди.
Учкўприк тумани халқтаълими бўлими келгусида бундай ҳолатларнинг олди олинишини маълум килади.