АсосийSport

От спорти бўйича халқаро мусобақада Миллий гвардия чавандозлари ғолиб бўлди

'От спорти бўйича халқаро мусобақада Миллий гвардия чавандозлари ғолиб бўлди'ning rasmi

Испаниянинг Валенсия шаҳрида от спортининг “конкур” йўналиши бўйича навбатдаги халқаро мусобақа давом этмоқда.

Мазкур нуфузли беллашувнинг дастлабки кунида Осиё ва Европанинг етакчи чавандозлари ўртасида кечган баҳслар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорат мактаби чавандозлари учун муваффақиятли якунланди.

Бир нечта йўналишда бўлиб ўтаётган мусобақанинг баландлиги 1 метр 40 сантиметр бўлган тўсиқлардан ўтиш беллашувида маҳоратли ёш чавандоз С.Турғунбоев, 1 метр 20 сантиметр баландликдаги тўсиқларда кечган баҳсларида эса тажрибали чавандоз А.Толлибоев энг яхши натижани қайд этиб, халқаро мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди.

Спортчиларимизнинг мазкур ютуғи натижасида Валенсия шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси икки маротаба янграб, давлатимиз байроғи кўтарилди.

Мусобақалар жорий йилнинг 17 ноябрь кунига қадар давом этади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар