Фарғонада икки қаватли уйларнинг бирида портлаш юз берди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.
Бугун, 18 ноябр куни соат тахминан 12:00да Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Х.Олимжон маҳалласида икки қаватли уйларнинг бирида газ тўпланиб, чақнаши натижасида портлаш содир бўлди. Оқибатда бир нафар фуқаро — И.Х. жароҳат олган.
Ҳодиса содир бўлган жойга зудлик билан етиб борган тергов тезкор гуруҳи ишламоқда.
Воқеа бўйича қўшимча маълумот берилади.