23 ноябр куни Тошкентдаги Ҳумо Арена да Ўзбекистон тарихида илк марта аралаш жанг санъати (ММА) бўйича жанглар ўтказилади. Унда ГФC промоутерлик компаниясининг ГФC 20 турнири ташкил қилинади. Мазкур жанг оқшоми Ўзбекистоннинг бир йўла иккита телеканали орқали трансляция қилиниши кутилмоқда. Унга кўра, турнир Зўр ТВ ва Спорт телеканллари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Жанглар 18:00да бошланади. Мазкур турнир давомида жуда кўплаб ўзбекистонлик ММА усталари, жумладан, Нурсултон Рўзибоэв, Авлиёхон Ҳамидов, Жаҳонгир Жумаэв, Аҳлиддин Мирзадавлатов, Акмал Амиров, Жамшид Раҳмоналиэв, Музаффар Ражабов ва Амин Эргашев каби жангчилар октагонга чиқишади. Жанг оқшомида УФC йўналиши бўйича чемпион Ҳабиб Нурмагомедов фахрий меҳмон сифатида иштирок этади.






