АсосийJamiyat

Япония компанияси Наманганда хусусий мактаб очади

'Япония компанияси Наманганда хусусий мактаб очади'ning rasmi

Япониянинг Balcom Group компанияси президенти Тецуро Ямасака Наманганга келди.

Наманганда хусусий мактаб очиш учун инвестиция киритишни режалаштираётган компания раҳбари вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров билан учрашди ва ушбу лойиҳанинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берди.

1,5 гектар майдонда барпо этилиши режалаштирилаётган мазкур мактаб халқаро таълим стандартлари асосида фаолият олиб боради. Унда 525 ўқувчи таҳсил олиши кўзда тутилган.

Мактаб қурилиши учун таклиф этилган ҳудудлар кўриб чиқилгач, Balcom Group компанияси билан инвестицион келишув имзоланадиган бўлди.

Учрашув кун тартибидан Наманган ҳамда Хиросима ўртасида биродарлашган шаҳарлар келишуви имзоланиши масаласи ҳам ўрин олди.

    Бошқа янгиликлар