АсосийJinoyat

Самарқандда тожикистонлик контрабандачилар қўлга олинди

'Самарқандда  тожикистонлик контрабандачилар қўлга олинди'ning rasmi

Хоразм вилояти ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида республикамиз ҳудудида Тожикистон Республикаси фуқароларининг жиноий фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Тожикистон Республикаси фуқаролари 34–ёшли И.У. ва 36–ёшли К.Д. лар олдиндан жиноий тил бириктириб, К.Д.нинг бошқарувидаги “Ваз-2110” русумли автомашинасининг бензин баки ичига яширган ҳолда Тожикистон Республикаси ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чегара пости орқали контрабанда йўли билан олиб кирилган 6 дона полиэтилен пакетларга қадоқланган “ОПИЙ” гиёҳвандлик воситасини 2019 йил 05 июн куни соат 01:30 да Самарқанд вилояти ҳудудида 20.000 АҚШ долларига сотаётганларида тезкор-тадбирда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сотиш) ва ЖКнинг 246-моддаси 2-қисми (контрабанда) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Тожикистон Республикаси фуқароларига нисбатан юқоридаги моддалар билан айблов эълон қилинган ҳамда “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

2019 йилнинг 5 ноябр куни Жиноят ишлари бўйича Урганч туман судининг ҳукмига кўра К.Д. ва И.У.лар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми ва 246-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб, К.Д.га нисбатан 10 йил, И.У.га эса 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Бошқа янгиликлар