Ижтимоий тармоқларда “Ноқонуний гуруҳ таксичилардан “доля” ундирмоқда. Улардан бири онаси тенги бўлган кекса аёлни сўкиб ташлади. Расмийларнинг хабари йўқ” деб номли сарлавҳа остида жойлаштирилган ҳолатлар бўйича Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълумот берди…
Ўрганиш ишлари давомида такси хайдовчиси билан номаълум фуқаро ўртасида пул тўлаш юзасидан ўзаро оғзаки гап тортишиб жанжаллашганлиги ҳолати бўйича видеотасвир 2019 йилнинг 19 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган. Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, Қўқон шаҳри, Фаробий кўчасида жойлашган “Қўқон савдо комплекси” МЧЖ ёнидаги автомобиллар тураргоҳини шаҳардаги “Улуғбек Мега Транс” МЧЖ рахбари томонидан 2018 йил январь ойидан буён ҳеч қандай ҳужатларсиз ушбу ердан йўналишсиз такси автомашиналари тураргоҳ сифатида фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Шунингдек, такси ҳайдовчилари шу жойдан автомашиналарига мижоз сифатида келган фуқароларни чиқариб, манзилларига етказиб қўйишлари учун ҳозирги кунда ҳар бир автомашинадан 5.000 сўмдан пуллик хизмат олиб бориб, тушган пулларни шу ҳудудни тозалаш, ободонлаштириш назоратчи сифатида ноқонуний ишлаган ишчиларга бериб ишлатиб келган.
2019 йилнинг 17 ноябрь куни соат 08:30 лар чамасида Қўқон шаҳри, Фаробий кўчасида жойлашган “Қўқон савдо комплекси” МЧЖ ёнида жойлашган автомобиллар тураргоҳида фуқаро А.Х ўзининг бошқарувида бўлган, сариқ рангли “Нексия-1” русумли автомашинасига икки нафар эркак киши ва икки нафар аёл кишини Қўқон шаҳридан Бешариқ тумани Андархон қишлоғи ҳудудида жойлашган “Андархон” чегара ўтиш масканига келишилган хақ асосида йўлга чиқмоқчи бўлганида, Қўқон шаҳри, “Улуғбек Мега Транс” МЧЖ иш юритувчиси А.И томонидан ушбу ҳудудга ҳеч қандай ҳужатларсиз назоратчи сифатида ишлашга жалб қилинган М.М, ва А.Х.ларга кунлик тўлов учун 5.000 сўм миқдорида пул беришликни талаб қилиб, у билан ўзаро жанжллашиб кетган. Жанжал давомида уни куракда турмас сўзлар билан сўкиб хақорат қилган. Шунда автомашина салонида бўлган бир нафар суриштирув жараёнида шахси аниқланмаган аёл киши М.М.га сўкинмаслигинитушунтирган вақтида бу аёл билан ҳам ўзаро оғзаки гап тортишиб жанжаллашиб кетган. Ушбу жанжалга М.М.нинг шериги М.Р. ҳам қўшилиб, ушбу аёл билан оғзаки гап тортишиб жанжаллашиб кетган. Воқеа жойидаги фуқаролар томонидан улар тинчлантирилиб, жанжалтўхтатилган.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро А.Х томонидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг номига ариза билан мурожаат қилган бўлиб, ҳозирда мазкур аризага асосан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.






