2019 йилнинг 10-17 ноябрь кунлари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда қитъамизнинг 16 мамлакатидан 180 нафар боксчи иштирок этди.
Бухоро давлат университети “Жисмоний маданият“ факултети 1-босқич талабаси Суҳроб Қаюмов 75 кг вазн тоифасида иштирок этиб, барча рақибларни енгди ва олтин медалга сазовор бўлди.
Суҳроб Қаюмов чемпионатда 4 нафар Осиёнинг енг кучли чармқўлқоп усталарини енгиб ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. У дастлаб мезбон мамлакат вакили Гантулга Батбаярни 3:2 ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалда хитойлик тенгдоши Aйидуоси Ентемакага ҳеч қандай имконият қолдирмасдан 5:0 ҳисобда мағлубиятга учратди.
Ярим финалда қирғизистонлик Исломбек Турғуновни 5:0 ҳисобда, мусобақа финалида қозоғистонлик боксчи Бекташни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, 75 кг вазн тоифасида ёшлар ўртасида Осиё чемпионига айланди.
Бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси жами 14 та – 2 та олтин, 5 та кумуш ва 7 та бронза медални қўлга киритди






