Оққўрғонда қалбаки юз минг сўмлик купюралар аниқланди. Бу ҳақда darakchi.uz’га Бош прокуратура Матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оққўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги чорва моллари бозорида фуқаро И.И.нинг икки бош қўйларини нотаниш фуқаро 3,4 млн. сўмга харид қилиб, уни алдаб, серия рақамлари бир хил бўлган 34 дона 100 000 сўмлик купюрадаги жами 3,4 млн. сўм қалбаки пулларни берганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168 ва 176-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.