АсосийJinoyat

Бахмалда ғишт ишлаб чиқариш корхонасидан 125 миллион сўм қарздорлик ундирилди

'Бахмалда ғишт ишлаб чиқариш корхонасидан 125 миллион сўм қарздорлик ундирилди'ning rasmi

“Ўсмат ғишт” масъулияти чекланган жамияти Бахмал туманида ғишт ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланди. Ушбу жараёнда табиий газ бўйича истеъмол қарздорлиги юзага келди. Бироқ, қарздорлик ўз вақтида тўланмади ва мазкур ҳолат юзасидан судга даъво ариза киритилди.

Шундан сўнг, Зомин туманлараро иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор “Ўсмат ғишт” масъулияти чекланган жамият томонидан “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти Жиззах вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали фойдасига 125 млн. 374 минг сўм қарздорлик ундириш белгиланди.

Суд қарорига кўра, Мажбурий ижро бюроси Бахмал туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиши натижасида қарздорлик тўлиқ ундирилиши таъминланди.

    Бошқа янгиликлар