1

Фуқаролар йиғинлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларнинг қопланиш тартиби ўзгарди

ИҚТИСОДИЁТ 21.11.2019, 21:47
Фуқаролар йиғинлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларнинг қопланиш тартиби ўзгарди

 Ҳукумат қарори  билан “Фуқаролар йиғинлари ходимлари меҳнатига ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлашнинг разрядларини белгилаш тўғрисида”ги қарорга ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг, шунингдек, шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллалари фуқаролар йиғинлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича янгиланган разрядлари тасдиқланди.

Фуқаролар йиғинлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар туманлар  ва шаҳарлар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига қопланади.

Маълумот учун, Президентнинг 2019 йил 2 апрелдаги ПФ-5700-сон Фармонида фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котиблари ойлик иш ҳақи 2019 йилнинг 1 майидан 1,25 бараварга ва 1 октябридан 1,2 бараварга оширилиши назарда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1