АсосийJinoyat

55 ёшли фуқаронинг уйидаги гиёҳванд воситалари жойланган 186 дона гугурт қутиси фош этилди

'55 ёшли фуқаронинг уйидаги гиёҳванд воситалари жойланган 186 дона гугурт қутиси фош этилди'ning rasmi

Божхона ва ДХХ вилоят бошқармалари, вилоят ва Вобкент тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида Вобкент туманида яшовчи 55 ёшли И.Қ.нинг яшаш уйи кўздан кечирилган.  Унинг ёрдамчи ва яшаш хоналарида жами 186 дона “Спички” ёзувли гугурт қутиларга алоҳида-алоҳида қадоқланган ҳолда ҳамда 3 дона целофан пакетларга ва 1 дона мато ўрамига жойлаштирилган жами 3.618,43 гр.га тенг бўлган кўп миқдордаги “марихуанна” гиёҳвандлик воситасини келгусида ўтказиш мақсадини кўзлаб сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Шунингдек, унинг уйини кўздан кечириш давомида ҳовлида мавжуд экин ерида экилган анор буталари орасида 32 туп таъқиқланган “каннабис” гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда экиб, етиштириб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми ва 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Бошқа янгиликлар