АсосийJamiyat

Пойтахтда гиёҳванд моддаларни тарғиб қилувчи баннер олиб ташланди

'Пойтахтда гиёҳванд моддаларни тарғиб қилувчи баннер олиб ташланди'ning rasmi

 

Кеча, Тошкентда гиёҳванд моддалар сотиладиган сайтни реклама қилувчи баннерлар аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. Бугун Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ушбу ҳолат назоратга олинганини маълум қилди:

«Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматига кўплаб нашрларнинг журналистлари пойтахт кўчаларидаги баннерларда гиёҳванд моддалар ва психотроп воситаларнинг яширин рекламаси кетаётгани тўғрисида мурожаатлар келиб тушмоқда.

Сизга шуни маълум қиламизки, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати Жиноят қидирув бўлимининг гиёҳванд моддаларга қарши курашиш бўлимига журналистларнинг мурожаатлари бўйича маълумотларни тақдим этди. Яшнобод туманига ўрнатилган баннер олиб ташланган. Айни вақтда бу турдаги баннерларни ўрнатишга буюртма берган шахслар ва баннерлар реклама берувчи томонидан хатолик туфайли ёки атайлаб ўрнатилгани аниқланмоқда», — дейилади хабарда.

ИИББ матбуот хизмати қўшимча маълумотлар ҳақида кейинроқ хабар беришини билдирган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар