1

Қозоғистонда совуқда бузилиб қолган автобусдан 55 нафар Ўзбекистон фуқароси қутқариб қолинди

ЖАМИЯТ 22.11.2019, 14:14
Теглар: Ўзбекистон, Қозоғистон
Қозоғистонда совуқда бузилиб қолган автобусдан 55 нафар Ўзбекистон фуқароси қутқариб қолинди

Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) Бош консулхонаси 2019 йил 20 ноябрь куни Самара-Чимкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган ва ичида 57 нафар одам, жумладан 55 та Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус Ақтобе вилояти Хромтау тумани ҳудудида техник носозлик туфайли тўхтаб қолгани тўғрисида ОАВда тарқалган маълумотни тасдиқлади. 

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти берган маълумотга кўра, Фавқулодда вазиятлар бўйича вилоят департаменти ёрдамида ҳамюртларимиз иссиқ жойга эвакуация қилинди. Улар орасида тиббий ёрдамга мухтожлар мавжуд эмас. Совуқ об-ҳавога қарамай автобусда ёз учун мўлжалланган ёнилғидан фойдаланилгани ва у музлаб қолгани носозликка сабаб бўлган. Айни пайтда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бош консулхона вазиятни назоратга олди ва Қозоғистоннинг тегишли идоралари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Шу билан бирга ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти яна бир бор Ўзбекистон фуқаролари эътиборини автобусларда ёки автомобиль транспортининг бошқа турларида қишги вақтда Қозоғистонга киришда ёки унинг ҳудудидан ўтишда эҳтимолий хатарларни ҳисобга олиш ва тегишли чоралар кўриш зарурлигига қаратади.

Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари, жумладан транзит билан бошқа давлатга ўтаётган юртдошларимиз, зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонасига (Нур-Султон шаҳри, Ақмўла, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қостанай ва Қарағанда вилоятлари, тел.: +7-717-295-45-87, +7-777-218-20-10 (Телеграм, Whаtsаpp, Imo); Ақтау шаҳридаги Бош консулхонага (Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон ва Мангистау вилоятлари, тел.: +7-29-277-71-17, +7-777-599-00-50, +7-777-599-00-51); Олмаота шаҳридаги Бош консулхонага (Олмаота шаҳри, Чимкент шаҳри, Олмаота вилояти, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари, тел.: +7-727-299-20-70, +7-727-390-26-16) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

 

Шарҳлар

Қозоғистондан 120 дан ортиқ хорижлик чиқариб юборилди

18.03.2024, 12:51

Қозоғистондан 120 дан ортиқ ноқонуний муҳожир чиқариб юборилди, деб хабар берди Polisia.kz.“Мигрант” тадбири давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари беш кун давомида 10 мингдан ортиқ миграция қонунчилиги...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Тошкентдан Кореяга борган қозоғистонликлар депортация қилингач, аэропортда қочиб кетди (видео)

01.04.2023, 11:02

Қозоғистоннинг депортация қилинган икки фуқароси Жанубий Кореяда қочиб кетди, деб хабар берди Tengrinews.kz. Маълумотни Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати тасдиқлаган.Қозоқларнинг қочиши ижтимоий тармоқлардан маълум...
Қозоғистонда 33 нафар ўзбекистонлик йўловчи бўлган автобус тўхтаб қолди

03.02.2023, 10:42

Жорий йил 1 февраль куни соат 07:57 да Қозоғистоннинг Жуалин тумани Нурликент қишлоғи яқинида автобус Олмаота-Тошкент автомобиль йўлининг 570-километрида тўхтаб қолган. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Жамбил...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1