Полиция томонидан тақдим этилган хабарларга кўра, Германия собиқ президентининг ўғли Ричард фон Вайссаеккер Берлиндаги касалхоналардан бирида маъруза ўқиётганда пичоқлаб ўлдирилган. Бу ҳақда aljazeera.comга таяниб хабар берилмоқда.
Гувохларнинг айтишича, 57 ёшли эркак Счлосспарк-Клиникасида, кечқурун Фритц фон Вайссаеккерга пичоқ билан ҳужум қилган, етқазилган оғир тан жароҳати сабабли Вайссаеккер воқеа жойида ҳалок бўлади.
«Мазкур қотиллик сабаби ҳозирча номаълумлигича қолмоқда», деди полиция ходими Майкл Гассен.
Маълумки, Вайссаеккерлар оиласи Германиядаги энг таниқли оилаларидан бири хисобланади. Эслатиб ўтамиз, Фритз вон Вайссаеккер собиқ президент Ричард фон Вайссаеккернинг тўрт фарзандидан бири бўлиб, у ўз соҳасида кўплаб ютуқларни қўлга киритган шифокор эди.