АсосийSalomatlik

Бўйиндаги оғриқнинг сабаби нима?

'Бўйиндаги оғриқнинг сабаби нима?'ning rasmi

Сайтимиз ўқувчилари таҳририятимизга тиббиёт ва саломатликка оид турли саволлар билан мурожаат қилишади. Улар орасида ҳозирда кўп учрайдиган бўйин оғриши ҳақидаги саволлар ҳам бор. Шу мазмундаги саволларга травматолог-ортопед Саидазизхон Саидаҳмадхонов қуйидагича жавоб берди:

– Бўйиндаги оғриқнинг бир неча сабаби бўлиши мумкин. Аввало унутманг, танадаги ҳар қандай нохушлик организмнинг сизга берган сигнали бўлиши мумкин. Бўйиндаги оғриқ аввало артрит хасталиги аломатидир. Шунингдек бу4нга қуйидагилар ҳам сабаб бўлиши мумкин.

1. Нотўғри ўтириш ёки ухлаш

Ноқулай ҳолатда ухлаш бўйиндаги оғриққа сабаб бўлиши аниқ. Ишда стулда узоқ ўтириб ишлаш ҳам букчайиб ўтириш ва бўйин умуртқаси нотўғри букилишига олиб келади. Бунда умуртқа С шаклини олади ва бўйин умуртқасига оғирлик тушади. Маслаҳат: ишлаганда тез-тез ҳолатингизни ўзгартиринг, машқ қилиб туринг. 

2. Чекиш

Ўпка хасталиклари, бўйин умуртқасидаги оғриқларнинг асосий сабаби – кашандалик.Негаки чекиш умуртқа дискларини сувсизлантириб, суяклардаги емирилиш жараёнини тезлаштиради.Бу умуртқадаги муаммоларга олиб келади.Шунингдек, чекиш оқибатида томирлар торайиб, бўйинга қон етиб бормайди. Маслаҳат: чекишни ташланг.

3. Телефонга “ёпишиб” қолиш

“Сотка” орқали доимий онлайн мулоқот нафақат бўйин, балки қўл ва кўзларни ҳам чарчатади. Телефонга эгилиб ўтирганда бўйинга доимий зўриқиш тушади.Маслаҳат: смартфон билан ишлаш вақтини камайтиринг. Жисмоний ҳаракатчан бўлинг. 

4. Мушак, нерв ёки лимфа шамоллаши

Терлаб туриб шамолга чиқдингизми? Ёки салқин ҳавода шарфсиз юрдингизми? Бу мушаклар шамоллаши – миозитдан дарак беради. Шиш бўлса – лимфа тугуни яллиғланишидан далолат. Маслаҳат: шифокор кўригига боринг.

Бошқа янгиликлар