1

Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президентига Ўзбекистонда чоп этилган китобларининг илк нусхаларини совға қилди

СИЁСАТ 28.11.2019, 19:52
Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президентига Ўзбекистонда чоп этилган китобларининг илк нусхаларини совға қилди

Музокаралардан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон раҳбарининг китоблари - илмий асарлари  кўргазмаси билан танишди.

Ушбу китоблар мамлакатимиз илмий-академик доиралари ва ижодий жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотганини таъкидлаш лозим. Мазкур ташриф арафасида Гурбангули Бердимуҳамедовнинг қатор китоблари - “Бахтли ҳаёт соғлиқдан бошланар”, “Маданият – халқнинг бебаҳо хазинаси”, “Барҳаёт афсона”, “Чой – шифо ва руҳий қувват манбаи” номли асарлари ўзбек тилига таржима қилиниб, чоп этилган эди. 

Давлатимиз раҳбари Туркманистон Президентига мамлакатимизда чоп этилган Гурбангули Бердимуҳамедов китобларининг илк нусхаларини совға қилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1