“Бошқарув кадрлари портали” яратилади

СИЁСАТ 29.11.2019, 22:30
“Бошқарув кадрлари портали” яратилади

Ҳукумат томонидан “Давлат бошқарувида илғор давлат менежменти ва “ақлли” бошқарув принципларини босқичма-босқич жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги  хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотлари учун профессионал бошқарувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимида масофавий таълим технологияларини ўз ичига олган давлат бошқарувида менежмент ва “ақлли” бошқарув принциплари босқичма-босқич жорий этилади.

Шунингдек, “Бошқарув кадрлари портали” яратилиб, 2020 йил 1 мартга қадар ишга туширилади.

Портал фойдаланувчиларининг ягона электрон базасини шакллантириш ва янгилаб бориш, шунингдек уларнинг касбий ва шахсий ўсишига кўмаклашувчи масофавий таълим технологияларини жорий этиш Порталнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Қарорга кўра, 2019 йил 1 декабрдан бошлаб Тошкент вилояти Бўка тумани ва Ангрен шаҳрида тажриба-синов тариқасида раҳбар кадрлар фаолияти самарадорлигига доимий равишда баҳо бериб бориш тизими жорий этилади ва ушбу тизим 2020 йил 1 августга қадар амалга оширилади.

Тажриба-синов якунлари бўйича ушбу тизим кейинчалик бутун республика ҳудудида жорий этилади.

2020 йил 1 февралга қадар давлат органларининг “Халққа – кўмакчи, тадбиркорга – бизнес ҳамкор” сифатида фаолият кўрсатишини кенгайтириш мақсадида махсус электрон платформа яратилади ва ишга туширилади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1