АсосийJinoyat

‌Қорақалпоғистонда‌ ноқонуний олиб кетилаётган саксовуллар болалар боғчасига топширилди

'‌Қорақалпоғистонда‌ ноқонуний олиб кетилаётган саксовуллар болалар боғчасига топширилди'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикаси Қoраўзак тумани ИИБ ходимлари томонидан Экология ва атроф- муҳитни ҳимоя қилиш қўмитаси давлат инспекторлари билaн ўтказилган рейд давомида умумий баҳоси 5 млн 600 минг сўмлик «Қизил китоб»га киритилган саксовул ўсимлигини  олиб кетаётган шахслар ушланди.

Саксовуллар Қoраўзак тумани «Қойбақ» ОФЙ ҳудудида фуқаролар Ж.М. ва Қ.А. томонида жорий йилнинг 8 декабрь күни соат 02:30 да давлат рақами 95 948 АА бўлган автомобиль орқали олиб кетилаётганда қўлга олинган.

Суриштурув давомида фуқаролар Беруний тумани «Шимом» ОФЙда яшаши маълум бўлди. Қонунбузарларга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаси билан жарима тайинланди.

Ноқонуний олиб кетилаётган саксовуллар тумандаги газ етиб бормаган 11-сонли мактабгача таълим муассасасига топширилди.

 

    Бошқа янгиликлар