Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз!

СИЁСАТ 11.12.2019, 09:00
Теглар: ​Коррупция, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги «Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан 2019−2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури қабул қилинган. 

Шунга кўра,Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида  «Коррупцияга қарши бирга курашамиз» шиори остидаги ойлик доирасида бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтида «Коррупцияга қарши бирга курашамиз» мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Туйгун Курбанов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Умид Сулаймонов, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари полковник Абдурахим Муминов, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси бўлим прокурори адлия майори Рустамжон Камолов, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси бўлим прокурори адлия майори Шавкат Ражабов, Тошкент шаҳар Сергели тумани прокурорининг ўринбосари биринчи даражали юрист Асрор Турғунов, Сергели тумани прокурорининг ёрдамчиси учинчи даражали юрист Отабек Бобоқулов, ФВВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси, Ёнғин хавфсизлиги институти профессор-ўқитувчилари, курсантлари ҳамда ОАВ вакиллари ва кенг жамоатчилик иштирок этди. 

Ушбу давра суҳбатини ўтказишдан мақсад – давлат органлари ва ташкилотларнинг масъул ходимлари томонидан ишга қабул қилинганидан сўнг ҳамда муайян вақт ўтганидан сўнг, касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, таълим муассасаларининг ўқув дастурларига коррупцияга қарши курашиш махсус курсларини киритиш, барча таълим муассасалари, ёшларда коррупцияга қарши курашиш фаол дунёқараш ва мустаҳкам фуқаролик нуқтаи назарини шакллантирадиган чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга қарши курашиш мавзусида ижтимоий тадбирларга ёшларни кенг жалб қилиш, ёшлар ўртасида коррупцияга қарши курашиш мавзусида республика миқёсида танловлар ва мусобақалар ўтказишга қаратилган масалаларни  муҳокама қилишдан иборат.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар томонидан таъкидланганидек, бугунги кунда коррупция фуқароларнинг ижтимоий адолатга, давлат органларига нисбатан ишончини сусайтиради, давлатнинг иқтисодий ўсишига салбий таъсир кўрсатади, қолаверса жамиятдаги маънавий муҳитни бузилишига олиб келади. Коррупция – бу мансабдор шахслар томонидан давлат ҳокимияти ёки бошқаруви ваколатларидан фойдаланган ҳолда шахсий манфаатларни ёки бошқа шахслар манфаатини кўзлаб содир этиладиган жиноятлар йиғиндиси эканлиги, айни дамда коррупцияга қарши курашиш барча давлат ва жамоатчилик ташкилотлари ҳамда молиявий муассасаларда устувор вазифага айланганлиги борасидаги кенг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. 

Тадбир якунида иштирокиларга «Коррупция-умр заволи» номли видеолавҳалар намойиши ҳавола этилди ҳамдакоррупция ҳолатларининг юзага келишига имконият яратадиган ҳозирги кундаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида фикр-мулоҳазалар алмашдилар.

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 

Ёнғин хавфсизлиги институти

матбуот хизмати

Шарҳлар

Қашқадарёда 10 та тиббиёт муассасасининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий жазо чоралари қўлланилди

27.08.2022, 08:37

Тиббий ускуналарни қиммат нархларда сотиб олиб, буджет маблағларини талон-торож қилган тиббиёт муассасаларининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий жазо чоралари қўлланилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги...
Ўзбекистонда давлат хизматчилари ҳар қандай турдаги мукофот ва совға олиши тақиқланиши кутилмоқда

10.12.2021, 09:48

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилди. Бу ҳақда Коррупсияга қарши курашиш Агентлиги директори Акмал Бурханов хабар берди. Унда давлат фуқаролик хизматчиларининг мақоми, уларнинг...
Пора олиш учун "узоқ муддатлик қамоқ" жазоси белгиланмоқда

05.12.2021, 18:50

Пора олиш”, “пора бериш” ва “пора олиш-беришда воситачилик қилиш” қилмишлар учун Жиноят кодексининг тегишли моддаларининг учинчи қисми санкцияси оғирлаштирилиб, 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси...
Ўзбекистон коррупция соҳасида "рақамлаштириш" бўйича ЕХҲТ билан ҳамкорлик қилади

19.11.2021, 09:42

2021 йил 17 ноябрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти рахбарияти билан учрашди ва англашув Меморандумини имзолади. Ушбу меморандум орқали энди ЕХҲТнинг...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1