Телеканалларда “Йўқ дема” дея хониш қилаётган хонанда Дилшод Али баҳор мавсумида навбатдаги гострол сафари билан хориж мамлакатларига йўл олади.
Юртимиз шарафини фолклор санъати бўйича муносиб ҳимоя этиб келаётган ижодкор бундан аввал ҳам Франция ва Португалия бўйлаб ўтказилган “O Folklore Do Mar” фестивали, Малайзияда бўлиб ўтган "Jen dang Nusantara" фестивали, Ҳиндистон ва Россия федерациясида ўтказилган халқаро фолклорчилар беллашуви, Хитойда ўтказилган "International folklore music week" мусиқа ҳафталигида ўзбекистон номидан муваффақиятли иштирок этган эди.
“Ниҳол” Давлат мукофоти совриндори бўлган Дилшод Али яқин кунларда янги – “Дилбар” номли ўзгача йўналишдаги композициясини мухлислар эътиборига ҳавола этади.





