Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш мақсадида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро К.А. 6000 дона пиротехника воситаларини сотиш мақсадида олиб кетаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дея хабар бермоқда давлат Божхона қўмитаси.