1

Интернетни “портлатган” Жуманазар акага руҳий касалликлар шифохонасидан ташхис қўйилди (видео)

ЖАМИЯТ 13.12.2019, 17:33
Теглар: руҳий касал, Жуманазар
Интернетни “портлатган” Жуманазар акага руҳий касалликлар шифохонасидан ташхис қўйилди (видео)

Ижтимоий тармоқда "ўзга сайёраликлар билан учрашгани" сабаб машҳур бўлиб кетган Жуманазар Раҳмоновнинг Наманган вилоят руҳий асаб касалликлари шифохонаси томонидан тасдиқланган касаллик диагнози расми тарқалди, дея хабар қилмоқда “sof.uz”

Экспертлар комиссияси хулосасига кўра, Жуманазар Раҳмонов юриш-туриш, ҳаёт тарзи, хатти-ҳаракатларида атроф муҳитдан қониқмаслик, ўзининг галлюцинатор-фантастик васваса ғоялари таъсирида фантастик кечинмалари, даврий онейроид онг бузилишлари, ўзиинг фикрларида қатъий туриши, айни вақтдаги галлюцинатор-фантастик киритмалари, ўзга олам, ўзга сайёра ҳақидаги қатъий фикрлари коррекцияга тушмаслиги, 1990 йилда ҳам юқоридаги руҳий бузилишлар кузатилгани ундаги "реккурент шизофрения, галлюцинатор-фантастик васваса синдроми" ташхисини тасдиқлайди. Шунинг учун Жуманазар Раҳмонов ақли норасо деб топилади. Руҳий ҳолатига кўра, Наманган вилоят руҳий асаб касалликлари шифохонасида ғайриихтиёрий равишда даволанишга муҳтож, дейилади экспертлар хулосасида.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида ўзга олам вакиллари билан учрашган отахон пайдо бўлгани ҳақидаги хабар ўзбек интернетини "портлатганди". Жуманазар ака номаълум мавжудотлар билан учрашгани ва уларнинг оламига бориб, тузалмас дардларга шифо топиш йўлларини ўрганиб келганини даъво қилганди.

https://www.youtube.com/watch?time_continue=22&v=pj8k_bGfzvM&feature=emb_logo

Шарҳлар

Қашқадарёдаги руҳий касалликлар шифохонасида беморлар ерда ётгани тафсилотлари маълум қилинди (видео)

04.08.2022, 12:34

Ижтимоий тармоқларда Китоб туманидаги вилоят 2-асаб-руҳий касалликлар диспансерида айрим беморлар ерда ухлашаётгани акс этган видео тарқалди.Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати...
Қуйичирчиқда руҳий касал бўлган шахс бировнинг уйига адашиб кирди ва хонадон эгасини ўлдирди

26.11.2019, 18:30

Тошкеннт вилоятида руҳий касал бўлган шахс одам ўлдиргани аниқланди. Бу ҳақда darakchi.uz’га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди. Келтирилишича, 2019 йил 25 ноябрь куни соат 00:30ларда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1