1

Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та тумандаги боғлар хатловдан ўтказилади

СИЁСАТ 14.12.2019, 17:09
Теглар: Мева-сабзавотчилик, хатлов
Мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та тумандаги боғлар хатловдан ўтказилади

“Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, мева-сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишда кластер ва кооперация тизимини ривожлантиришнинг янги механизмлари жорий этилади.

Мева-сабзавот кластери ташаббускор, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасидаги уч томонлама келишув асосида ташкил этилади.

Қарорга кўра:

* мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 55 та тумандаги мавжуд боғ ва токзорлар хатловдан ўтказилади;

* хатлов натижасига кўра самарасиз боғ ва токзорларни янгилаш юзасидан туманлар кесимида манзилли рўйхатлар шакллантирилади ва тасдиқланади;

* янги боғ ва токзорларни барпо этишда улар олдиндан аниқ мева-сабзавот кластерига ёки қишлоқ хўжалиги бирлашмасига бириктирилади.

Қуйидаги ерларда интенсив боғ ва токзорлар барпоэтилади, иссиқхоналар қурилади ҳамда улар аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосидаберилади:

* қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган очиқ ер майдонлари;

* ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан бўшаган майдонлар;

* яроқсиз деб топилган боғ ва токзорлар жойлашган ерлар.

Қарорга мувофиқ: 

* қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари ва мева-сабзавот кластерлари иштирокчиларига интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар ажратилади;

* узумчилик йўналишидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари кредитлари бўйича кафиллик тақдим этилади;

* кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларига субсидиялар ажратилади

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1