АсосийSiyosat

Шавкат Мирзиёев Япониядаги ташрифи дастурини Аичи префектураси губернатори билан учрашувдан бошлади

'Шавкат Мирзиёев Япониядаги ташрифи дастурини Аичи префектураси губернатори билан учрашувдан бошлади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга ташрифи дастури 18 декабрь куни тонгда Аичи префектураси губернатори Хидэки Омура билан учрашувдан бошланди

Мамлакатимиз ва Аичи префектураси ўртасида таълим ва маданият соҳасидаги самарали мулоқотлар йўлга қўйилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Инновациялар, саноат, қишлоқ хўжалиги ва қўшма агрокластерлар ташкил этиш, туризм, академик алмашинув соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва аниқ лойиҳаларни илгари суриш учун имкониятлар мавжудлиги алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистон томонидан префектуранинг шериги этиб Тошкент вилояти белгиланди.

Ўзаро ташрифларни ташкил этиш ва Аичидан авиақатновларни йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқишга келишиб олинди.

Расмий ташриф билан Нагоя шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу шаҳар мэри Такаси Кавамура билан учрашув ўтказгани ҳақида хабар бергандик.

 

Бошқа янгиликлар