1

Ильяс Умаханов: “Биз ўзбек халқи билан биргамиз”

СИЁСАТ 20.12.2019, 14:44
Ильяс Умаханов: “Биз ўзбек халқи билан биргамиз”

Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловини кузатиш ва мониторинг қилиш мақсадида мамлакатимизга МДҲнинг Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари ташриф буюрмоқда. Бугун, 20 декабрь куни Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоевнинг юртимизга халқаро кузатувчи сифатида ташриф буюрган Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раисининг ўринбосари Ильяс Умаханов бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтди. 

Учрашув давомида жорий йил 22 декабрда бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш хусусида сўз юритилди. Таъкидланганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайлови Сайлов кодексига мувофиқ ўтказилмоқда. 

Томонлар Сенат раиси Т.Нарбаеванинг 2020 йилда МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг мажлисларидан бирини Ўзбекистонда ўтказиш таклифи ва унга тайёргарлик кўриш юзасидан ҳам фикр алмашди.

— Ўзбекистон халқи ўз парламентининг янги таркибини сайлаш арафасида турибди. Бу жараёнда иштирок этиш биз — МДҲнинг  Парламентлараро Ассамблеяси халқаро кузатувчилари учун ҳам муҳим воқелик. Биз юртингизга кимгадир ниманидир ўргатишга эмас, балки сайловда биргаликда иштирок этиш, ёнингизда бўлиш учун келдик. Улуғ шоир Расул Ҳамзатовнинг шундай гапи бор: Дўстларнинг ёнида бўлишдан кўра, биргаликда бўлиш муҳимроқдир. Биз ўзбек халқи билан доим биргамиз, - деди И.Умаханов "Даракчи" мухбирига берган интервьюсида.

Халқаро кузатувчиларнинг Ўзбекистонга ташрифлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1