1

Мия фаолияти учун фойдали таомнома билан танишинг

САЛОМАТЛИК 02.02.2015, 15:00
Мия фаолияти учун фойдали таомнома билан танишинг

СУЮҚЛИК

Кун давомида организмингиз кераклича суюқлик қабул қилмас экан гормонал ҳолатда ўзгариш бўлиб, зўриқиш келиб чиқади. Бу эса бош оғриғию ҳолсизлик, диққатни жамлаш олмаслик каби безовталикларга ҳам сабабдир. Шу боис суюқликни канда қилманг. Газсиз сув, кўк чой, сутли чой ва доривор гиёҳлар айни муддао.

БАЛИҚ

Айниқса, ўрта ёшли кишилар ҳафтада бир марта бўлса ҳам балиқ истеъмол қилишлари лозим. Унинг таркибидаги Омега-3 ҳамда яримтўйинмаган ёҳ кислоталари мия фаолиятига ижобий таъсир этади.

 УГЛЕВОДЛАР

Миямиз  «толиқмаслиги» учун унга «ёқилғи» керак. Яъни углеводлар. Сутли бўтқалар, йирик тортилган ундан тайёрланган нон ва макарон махсулотлари, маккажўхори, сабзавот ва дуккакли донлар углеводларга мўл.

МЕВА ВА САБЗАВОТЛАР

Ушбу махсулотлар антиоксидантларга бой бўлиб, фикрлаш, диққатниш жамлаш ва хотира учун асқотади. Жумладан, қорағат, маймунжон, қизил лавлаги, брокколи, қизғиш узум, қизил булғор қалампири ва киви кабилар.

ТУХУМ

Таркибида холин моддаси кўп бўлиши билан бирга В витамини таъсирида чарчоқ ва зўриқиш туфайли юзага келадиган бош оғриқларининг олдини олади. Тухум истеъмол қилишда энг маъқули қайнатилиб, тайёрланганидир.

ПОМИДОР

Кучли антиоксидант саналган ликопенга эга бўлиб, истеъмол қилинганида мия қон томирларини кислород билан таъминлайди. Европалик олимларнинг тадқиқоти эса помидор томирларда қон ивиб қолиши (тромб) ни олдини олишини исботлашган. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1