1

Деновда университет ташкил этилиши мумкин

СИЁСАТ 21.12.2019, 18:11
Деновда университет ташкил этилиши мумкин

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Денов университетини ташкил этиш тўғрисида” ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Унда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Термиз давлат университетининг Денов филиали негизида Денов университетини (кейинги ўринларда Университет деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади. Университет Термиз давлат университети Денов филиалининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Ҳужжатга асосан, қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

  • ижтимоий соҳа учун логистика, туризм, агробизнес, баҳолаш иши ва риэлторлик;
  • чарм ва мўйна буюмлари технологияси ва конструкцияси;
  •  рақамли иқтисодиёт, геодезия, картография ва кадастр;
  •  тўқимачилик;
  •  бизнес-аналитика;
  •  дастурлаш, бизнесни бошқариш ва тадбиркорлик;
  •  корпоратив бошқарув, кичик бизнес, банк иши;
  •  мактабгача таълим;
  •  иқтисодиёт соҳалари учун инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш;
  •  бошланғич таълим;
  •  ёшлар билан ишлашни ташкил этиш;
  •  ёшлар социологияси;
  •  амалий санъат, дизайн ҳамда эҳтиёж юқори бўлган бошқа мутахассисликлар бўйича малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш.


    Маълумот учун, университет фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади;

    Термиз давлат университети Денов филиалининг талабалари таълим йўналишлари бўйича Университетда ўқишини давом эттирадилар;

    Университетга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1