АсосийSiyosat

Сайловдаги икки ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди

'Сайловдаги икки ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Ўзбекистон прокуратура органларига сайлови куни — 22 декабрда сайловчилар ва номзодлардан 44 та мурожаат келиб тушган; энг кўп мурожаат Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятидан — 9 тадан. Бу ҳақда 23 декабрь куни Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида бўлиб ўтган брифингда бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев маълум қилди.

Важларнинг 43 тасида маҳаллий Кенгашларга ўтказилган сайловларга боғлиқ масалалар баён этилган. Шикоятларнинг 16 таси ёки 36 фоизи сайлов кампанияси давомида фуқароларга сайловга таклифномалар ва овоз бериш учун бюллетенлар берилмагани билан боғлиқ. Бундай мурожаатлар тезкор ўрганиб чиқилган. Бу ҳақда Дарё.уз хабар бермоқда.

Ниғматилла Йўлдошев, бош прокурор

Шерзод Нигматов ва партиянинг туман Кенгаши раиси Маҳкамов ЎзЛиДеП аъзоси Бобур Ҳолматов, «Адолат» партияси аъзоси Ҳулкар Юнусова ҳамда 2017 йилдан бери АҚШда яшаб келаётган фуқаро Санобар Азимованинг номзодларини уларнинг розилигисиз ва хабарисиз Экология партиясидан халқ депутатлари Учтепа тумани Кенгаши депутатлигига номзод сифатида кўрсатиб, сайлов ҳужжатларига сохта маълумотлар киритган.

Иккинчи ҳолат — 22 декабрь куни соат 22:00 ларда Telegram’да Сергели туманидаги 17-сонли участка сайлов комиссиясида тўққиз дона сайлов бюллетени бир киши томонидан имзоланиб, сохталаштирилганлиги ҳақида видео тарқалди. Ўрганиш жараёнида тумандаги 426-сонли сайлов участкасида овозларни саноқдан ўтказиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнига номзодларнинг ишончли вакиллари ва кузатувчилари қўйилмай, жараён алоҳида хонада амалга оширилганлиги ойдинлашди.

Бош прокурорнинг қўшимча қилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан 23 декабрь куни Жиноят кодексининг 146-моддаси (сайлов ёки референдум ташкил қилиш, уларни ўтказиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) ва 209-моддаси 1-қисми (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, Бош прокуратура томонидан тергов ҳаракатларига киришилди.
 

    Бошқа янгиликлар