1

Когонда ёғ заводини ўмарганлар ўзларининг ишчилари бўлиб чиқди

ЖИНОЯТ 24.12.2019, 10:00
Теглар: Когон, ёғ завод
Когонда ёғ заводини ўмарганлар ўзларининг ишчилари бўлиб чиқди

2019 йил 15 декабрь куни соат 20:00 ларда Когон шаҳрида яшовчилар, 1995 йилда туғилган М.С, 1985 йилда туғилган Б.Н ва 1987 йилда туғилган Х.А.лар бир гурух бўлиб, ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, Когон шаҳар А.Темур кўчасида жойлашган “Когон ёғ экстракция заводи” АЖга девор устидан ошиб ўтиш орқали ғайриқонуний равишда киришади. Улар ёғ маҳсулотлари омборидан бир донаси 8.250 сўм бўлган 1.500 дона елим идишларга қадоқланиб солинган, жами 22.275.000 сўмлик ёғларни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинганлар.

Тезкор суриштирув ишлари натижасида жиноятчилар қўлга олинган. Бухоро ИИБнинг маълум қилишича, улар шу заводнинг ўзида ишловчи “шоввозлар” бўлиб чиққан ва 1500 дона ёғни олдиндан тайёрлаб қўйилган девор тешиги орқали ташқарига чиқариб, “Жигули” автомашинасида олиб кетишган. Ўғирланган жами ёғ маҳсулотлари ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан учала шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в.г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Когонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди

21.07.2021, 15:12

Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ хабар берди. Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ўтказилган тадбирдан маълум бўлишича, , Бухоро шаҳар, Шарофбобо Ҳамроев маҳалласида яшовчи 1987...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1