1

Қўл кафтидаги ўзгаришларга қараб ҳам ташхис қўйиш мумкинми?

САЛОМАТЛИК 03.02.2015, 18:27
Қўл кафтидаги ўзгаришларга қараб ҳам ташхис қўйиш мумкинми?

Халқ табобатида қўл кафти ранги, ҳолати ва кўринишига қараб ташхис қўйиш усуллари мавжуд. Хусусан:

  • Қўл кафти юзасининг тез-тез қизғиш тусга кириши жигар фаолиятидаги ўзгаришлардан дарак бериши мумкин.
  • Агар қўл бармоқларининг учи тез-тез қизариб турса, меъда фаолиятига диққат қилинг. Ҳазм қилиш фаолиятида ҳам муаммолар бўлиши мумкин.
  • Бош бармоқ юзасининг қизариб қолиши, жинсий аъзолар саломатлигидаги безовталикларга ишора бўлади.
  • Қўл кафтининг устки қисмига эътибор қилинг: бармоқ суяклари юзаси жигарранг тусда бўлса, ўт пуфагида ўзгаришлар борлигини билдиради.
  • Қўл кафти ранги ола-була тусда бўлса, асаб тизими зўриқишига ишора беради.
  • Агар қўл кафтининг устки қисми тез-тез қичишиб, қуруқлашиб борса организмда А ва Д витаминлари тақчиллиги юзага келганини билиш мумкин.
  •  Бармоқ учининг «музлаб» қолиши қон айланишининг меъёрда эмаслигини англатади.
  • Бармоқ учи ҳатто қишда ҳам қизиб кетса, жигар фаолияти жиддий хавфдан дарак бераётган бўлади.
  • Гоҳида бармоқлар орасида «чумоли ўрмалаши» каби ҳолат кузатилса, эндокрин тизим фаолиятига сергак бўлинг. Эҳтимол қалқонсимон без фаолиятида ўзгаришлар бўлиши мумкин.
  • Қўл бармоқларининг увишиши айниқса жимжилоқ бармоқ ҳолати, юрак қон-томир тизими муаммоларига ишорадир. Бордию бош ва кўрсаткич бармоқларда увишса, нафас йўлларидаги безовталикларга аҳамият беринг. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1